АсосийJamiyat

Оқ қонга чалинган қизларга ёрдам керак!

Куни кеча таҳририятимизга умид билан икки нафар ёрдамга муҳтож она қўнғироқ қилди.

Айни дамда улар 2001 ва 2002 йилда туғилган Мубинахон Дилмуродова ҳамда Мадинабону Маннопова исмли қизлари билан Тошкент шаҳридаги Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институтида даволаняпти.

2013 йилнинг ноябр ойидан бери касалхонада ётган бу қизларга ўткир лейкоз ташҳиси қўйилган. Бир неча ойдан бери қизларнинг оила аъзолари фарзандлари учун бор будларини сарфлашган. Қизлар бир неча босқичда кимё терапиясини олишди. Ҳозирда ҳар икки қизнинг оиласи моддий ёрдамга муҳтож. Қизларнинг давоси учун ишлатиладиган дори-дармонлар жуда қиммат, кейинги босқичдаги даво муолажалари учун ёрдам сўраб, улар таҳририятимизга мурожаат қилишди.

Азиз юртдошлар, бу қизалоқлардан ёрдамингизни аяманг! Ҳар биримизнинг озгина ёрдамимиз ҳам катта кучга айланиши мумкин. Ўз қони билан ёрдам бериш истагида бўлганлар учун ҳар иккала қизнинг ҳам қон гуруҳи IV(+).

Боғланиш учун уларнинг телефон рақами: (998 94) 388-37-32 (Мадинабону онаси), (998 91) 168 08 36 (Мубинанинг онаси).

Мубина Дилмуродованинг ҳисоб рақами: 20206000199969681001, МФО: 00903 Пойтуғ шаҳри "Миллий банки".

Мадина Маннопова ҳисоб рақами: 20206000900000049000 МФО: 00049 ИНН: 200255334

Орангизда савобталаб инсонлар борлиги аниқ, уларга ушбу хабарни етказиб қўйсангиз ҳам катта ёрдам бўларди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар