АсосийJamiyat

Ўзбекистонда мансабдор шахсларнинг ҳорижга чиқишлари учун махсус рухсат керак бўлади

Эндиликда Ўзбекистонда айрим давлат амалдорлари ҳорижга фақат мамлакат Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ва Президент девонининг тегишли хизматларидан олинган махсус рухсатнома билан чиқа оладилар.

Чет элга махсус рухсатнома билангина чиқа оладиган амалдорлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мансабдор шахсларнинг ҳорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғриси”даги Қарори билан тасдиқланган. Бу ҳақда 12news.uz хабар бермоқда.

5 март куни имзоланган мазкур ҳужжат мансабдор шахсларнинг чет мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш, хизмат сафарлари самарадорлигини ошириш, Ўзбекистон Республикаси миллий ҳавфсизлигини таъминлаш ва давлат сирларини сақлаш мақсадида қабул қилингани айтилмоқда.

Қарорда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат сирларини сақлаш тўғрисида”ги қонунида давлат сири ёки ҳарбий сир бўлган маълумотлар билан ишлаётган ёки ишлаган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқлари ўзларининг ёзма розиликлари асосида чекланиши мумкинлиги белгилаб қўйилган.

    Бошқа янгиликлар