АсосийJamiyat

Ўзбек сўзанаси Лондондаги Sotheby’s аукционида қарийб 44 минг фунт стерлингга сотилди

Тўрт дона ўзбек миллий сўзанаси Лондондаги Sotheby’s  аукционида 43 875 фунт стерлингга сотилди. Бу ҳақда UzDaily  нашри хабар бермоқда. 

Аукцион 5 март куни “Кўришнинг минг усули: Стенли Ж. Сигернинг хусусий коллекцияси” аукцион-кўргазмаси доирасида бўлиб ўтди. 

Савдога 19 асрда тайёрланган иккита Шаҳрисабз, битта Бухоро ва Lakhai сўзанаси қўйилган. 

Қайд этиш жоизки, Lakhai сўзанасининг бошланғич баҳоси 2-4 минг фунт бўлиб, у 27,5 мингга сотилган. Шаҳрисабзнинг иккита сўзанаси бошланғич баҳоси эса 1,5 -1,2 минг фунт бўлиб, улар 3,25 минг ҳамда 8125 фунт стерлингга сотилди.  

    Бошқа янгиликлар