АсосийJamiyat

Тошкент шина заводи йилига 1,5 минг тонна чиқиндини қайта ишлайди

Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан  “Тошкент шина тиклаш заводи” масъулияти чекланган жамиятига  медиатур ташкил этилди.

Тадбир иштирокчилари мазкур корхонада резина чиқиндиларини ва қайта ишлаш, жумладан, автошиналарни реставрация қилиш ҳамда резина маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди, дея хабар беради ЎзА.

Тегишли идоралар ҳамкорлигида ушбу муаммони бартараф этиш бўйича муайян ишлар амалга оширилаётир. Аҳоли, корхона ва ташкилотлардан резина маҳсулотлари, жумладан, ишлатиб бўлинган покришкаларни йиғиш ва уни қайта ишлайдиган корхоналар фаолиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

“Тошкент шина тиклаш заводи” замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозлаган. Корхонада қайта ишланаётган шиналардан олинаётган каучукдан бир неча хил резина маҳсулоти ишлаб чиқарилмоқда. Қайта ишлаш жараёнида ажратилаётган сим "Ўзметкомбинат" очиқ акциядорлик жамиятига топширилмоқда.

Йилига бир минг 500 тонна резина чиқиндисини қайта ишлаш қувватига эга заводда тайёрланган товарлар шартнома асосида “Ўзбекистон темир йўллари”, “Ўзавтосаноат” компаниялари ва бошқа корхоналарга етказиб берилаётир.

    - Эски шиналарни йиғиш бўйича ишларни изчил ривожлантирмоқдамиз, - дейди корхона раҳбари Саидкарим Фозилов. - Шунингдек, мавжуд технологияларни яхшилаш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш чоралари кўрилаётир.

    Медиатурда журналистларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди.

    Бошқа янгиликлар