АсосийJamiyat

АНДИЖОН ШАҲАР ҲОКИМИ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛИШИ МУМКИН

'АНДИЖОН ШАҲАР ҲОКИМИ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛИШИ МУМКИН'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси расмий сайти хабарига кўра, Андижон шаҳар ҳокими, халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши раиси Д.Раҳматуллаев жорий йилнинг 16 октябрь куни шаҳардаги қатор таълим муассасаларининг раҳбарларини ножўя сўзлар билан ҳақорат қилганлиги ҳолати юзасидан Андижон вилоят прокуратураси томонидан текшириш ўтказилмоқда.

Д.Раҳматуллаевнинг ҳаракатларида суд тартибида кўриб чиқилиши лозим бўлган маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари бўлганлигини инобатга олган ҳолда, Андижон вилоят прокуратураси томонидан халқ депутатлари Кенгашига Д.Раҳматуллаевни жавобгарликка тортишга розилик олиш тўғрисида тақдимнома киритилган.

Ҳозирги кунда мазкур тақдимнома Кенгаши томонидан кўриб чиқилмоқда.

    Бошқа янгиликлар