1

Бутун дунё даъвогарлик қилаётган ўзбек боласи

ШОУ-БИЗНЕС 13.03.2014, 12:41
Бутун дунё даъвогарлик қилаётган ўзбек боласи

Ҳали жуда ёш бўлишига қарамай бугунги кунда “Чаки чаки борони”, “Араб тангоси”, “Биринчи муҳабатим” каби қўшиқларини маҳорат билан куйлаб, бутун жаҳонни  ҳайратга солаётган Жўрабекнинг қўшиқларини сайтимиз орқали қарши олинг ва баҳо беринг.

Андижон вилояти, зиёли оиласида таваллуд топган, мўжизали истеъдод сифатида тан олинаётган ҳушовоз болакайга бугунги кунда Эрон, Афғонистон, Туркия ва бошқа мамлакатлар даъвогарлик қилишмоқда...

Американинг “Youtube”сайти орқали  тақдим этилган қўшиқлари билан  дунё бўйича энг кўп овоз тўплаб, рекорд ўрнатган “интернет юлдузи” нинг онаси- Фазилат Тўйчиева. 

-    Интернет сайтлари орқали ўғлим куйлаган қўшиқ ва клипларни тўплаб, ролик сифатида тақдим этишаётган айрим давлатлар уни ўзлаштиришга уринишяпти. Ахир ўғлим Ўзбекистон боласи - Андижоннинг боласи-ку, дейди куйиниб Фазилат опа. 

Бугунги кунда бутун дунё тан олаётган жажжи овоз соҳибини ўзбек мутасадди ташкилотлари маъсуллари ўз вақтида пайқамадими? 

Бу ҳақда  “Даракчи” газетасининг навбатдаги сонларида ўқинг!

Бизни ҳам кузатишда давом этинг! 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1