АсосийJamiyat

МАРҒИЛОННИНГ МАТОСИ ЯНА КЎКЛАРГА КЎТАРИЛДИ!

'МАРҒИЛОННИНГ МАТОСИ ЯНА КЎКЛАРГА КЎТАРИЛДИ!'ning rasmi

Айни кунларда Кореяда ЮНЕСКО нинг номоддий маданий меросни сақлаш бўйича давлатлараро қўмитасининг 12 сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон номидан Республика ҳунармандлар уюшмаси ҳам қатнашмоқда. Фарғона вилоят Ҳунармандлар уюшмаси раиси Расулжон Мирзааҳмедовнинг бизга берган маълумотларига кўра, бугун Марғилон хунармандчиликни ривожлантириш маркази томонидан яратилаётган атлас ва адрас тайёрлашни ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероснинг илғор тажрибалар рўйхатига киритилди. Илк маротаба Марказий Осиёдан ҳунармандчилик марказини халқаро миқёсида олиб бораётган иши илғор тажриба сифатида дунёда ЮНЕСКО томонидан жаҳон номоддий маданий мероси реестирига киритилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалги йилларда Марғилон катта ашуласи, аския хамда ўзбек оши ЮНЕСКОнинг номоддий маданий меросга киритилган эди.

Аҳрор Зиё, Фарғона

    Бошқа янгиликлар