АсосийJamiyat

ТОШКЕНТДАГИ РУҲИЙ КАСАЛЛИКЛАР ШИФОХОНАСИДАН ҚОЧГАН ШАХСЛАРНИ УШЛАШДА ХИЗМАТ ҚИЛГАН ИЧКИ ИШЛАР ИДОРАЛАРИ ХОДИМЛАРИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

'ТОШКЕНТДАГИ РУҲИЙ КАСАЛЛИКЛАР ШИФОХОНАСИДАН ҚОЧГАН ШАХСЛАРНИ УШЛАШДА ХИЗМАТ ҚИЛГАН ИЧКИ ИШЛАР ИДОРАЛАРИ ХОДИМЛАРИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ'ning rasmi

2017 йилнинг 20 ноябрь куни Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган руҳий касалликлар шифохонасидан қочган 3 нафар хавфли жиноятчини ушлашда ҳамда бошқа йирик жиноятларни фош этишда жонбозлик кўрсатган ички ишлар идоралари ходимлари 1 млн ҳамда 500 минг сўм пул мукофотлари билан рағбатлантирилди. 9 декабрь куни пойтахтдаги “Бунёдкор” стадионида уларни мукофотлаш тадбири бўлиб ўтди.

Рағбатлантирилганлар орасида Тошкент шаҳар ИИББ пост-патрул хизмати бригада бошлиғи ўринбосари, подполковник Муродилла Алиқориев ҳам бор.

—Руҳий касалликлар шифохонасидан 3 нафар бемор қочиб кетгани ҳақда тезкор хабар олганимиздан сўнг, бошқарма бошлиғи томонидан кўрсатмалар берилди ва унга шахсий таркиб йўналтирилди. Воқеа содир бўлган вақтдан 4 соат ўтиб, қочиб кетганларнинг 2 нафари “Олмазор” метро бекатида ушланди. Учинчи шахсни қидирув ишлари кечаю кундуз давом эттирилди. У ҳам қидирувнинг эртаси куни Чилонзор туманидаги савдо марказлари атрофида қўлга олинди. Хавфли жиноятчини ушлаш жараёнида у қочишга уринди ва ёнида бўлган пичоғи билан менга ташланди, оқибатда тан жароҳати олдим. Шунга қарамай, уни қуролсизлантириб, қўлга олишга эришдик.


    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар