1

Гоага парвоз амалга ошираётган самолёт Тошкент аэропортига фавқулодда қўнди

ЖАМИЯТ 14.03.2014, 16:46
Гоага парвоз амалга ошираётган самолёт Тошкент аэропортига фавқулодда қўнди

Ўтган кеча Тошкент аэропортига “Красноярск-Гоа” йўналишида парвоз амалга ошираётган “ЮТэйр” авиакомпаниясига қарашли самолёт фавқулодда қўнишни амалга оширди. Авиакомпания маълумотларига кўра, 230 йўловчидан ҳеч бири жабрланмаган.

Боинг 757-200 самолётининг мажбурий қўнишига ҳаво кемасидаги тизимлардан бирида носозлик борлиги тўғрисида датчикнинг огоҳлантирув сигнали сабаб бўлган. Борт командири Тошкент аэропортига қўниш тўғрисидаги қарор қабул қилиб, маҳаллий вақт билан 23:50 да пойтахтимизга қўнган. Авиакомпания мутахассисларининг хулосаларига кўра, экипаж ҳаракати ҳаво қонунчилигига мувофиқ ҳолда тўғри амалга оширилган.

Красноярсклик сайёҳлар Ростов-на-Донудан Тошкентга учиб келадиган ҳудди шу моделдаги заҳира самолётида Гоага таҳминан 17:30 ёки 18:00 учишади.

Тошкентда йўловчилар билан авиакомпания ходимлари шуғулланиб, уларни вақтинча меҳмонхоналарга жойлашган, йўловчилар барча зарурий шароитлар билан таъминланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1