АсосийDunyo

ГЕРМАНИЯ ЕВРОПА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРАФДОРИ

'ГЕРМАНИЯ ЕВРОПА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРАФДОРИ'ning rasmi

Германия Ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэль 2025 йилда Европа Қўшма Штатларини ташкил этиш тўғрисидаги фикрни қўллаб-қувватлади. Аввал бу ташаббус билан унинг партиядоши, Германия ижтимоий-демократия партияси раиси Мартин Шульцчиққан эди.

Европа иттифоқи ривожланишининг аниқ концепцияси йўқлиги учун сиёсатчиларнинг танқидларига жавобан “Мартин Шульцда Европани келгусида қандай ривожлантириш лозимлиги тўғрисида фикр пайдо бўлиши билан ҳамма унга ташлана бошлашди”, деб айтади Германия Ташқи ишлар вазири.

Шульц Европа Иттифоқини “фуқароларнинг манфаатларини ифодаловчи”га айлантириш тарафдори. «Бу эса ҳақиқатдан ҳам муҳим», деб ишонч билан таъкидлади Габриэль.

Мазкур ғояни амалга ошириш имконияти Германия ҳукуматининг бошқа вакиллари томонидан эътирозли қабул қилинди. Мисол учун, Германия Федератив Республикаси Мудофаа вазири Урсула фон дер Ляйеннинг маълум қилишича, Шульцнинг ғояси унинг набиралари учун “фақатгина келажак авлод учун ҳақиқийдир”, деб хабар беради rg.ru нашри.

    Бошқа янгиликлар