АсосийJamiyat

ТОШКЕНТДА “БУЮК ИПАК ЙЎЛИДАГИ КАРВОН” МАЖМУАСИ ОЧИЛДИ

'ТОШКЕНТДА “БУЮК ИПАК ЙЎЛИДАГИ КАРВОН” МАЖМУАСИ ОЧИЛДИ'ning rasmi

Тошкент шаҳрига кириб келишда “Буюк ипак йўлидаги карвон”, деб номланган ҳайкаллар мажмуасиочилди.

Тошкент шаҳрига кириб келишда “Буюк ипак йўлидаги карвон”, деб номланган ҳайкаллар мажмуаси очилди. Мажмуада рамзий қудуқдан йўлга тушган, туялардаги савдогарлар карвони тасвирланган.

Ушбу мажмуанинг узунлиги 80 метрни ташкил қилади. Мажмуа муаллифи ҳайкалтарош Павел Макаров бўлиб, Содиқ Намозов эса унга ёрдамлашгани хабар қилинган.

Бу мажмуанинг очилишига бағишланган анжуманда Чилонзор туман ҳокими Даврон Ҳидоятов, Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитасининг раиси Азиз Абдуҳакимов иштирок этишди.

Мазкур мажмуа, Чилонзор туманида туристларга мўлжалланган кўчанинг бошланиши бўлади ва янги очиладиган туристик йўналишларга қўшилади.

    Бошқа янгиликлар