Жорий йилининг 1 апрелидан эътиборан Тошкентда марказий иситиш тизими ҳамда иссиқ сув нархлари оширилади. Бу ҳақда “Тошиссиққувват” корхонаси хабар беради.
Иситиш тизими нархи 1 апрелдан квадрат метр учун 705,42 дан 787,95 сўмгача оширилади. Ўсиш cураъати 1,69% ташкил қилади.
Иссиқ сувнинг янги тарифи ҳисоблагич ўрнатилмаган ҳолда киши бошига 8827,81 ўрнига 9860,67 сўмни ташкил қилади, ўсиш - 11,7%. Ҳисоблагич ўрнатилган хонадонларда бир кубометр иссиқ сув нархи 2524,99 сўмни, ҳозирда бу кўрсаткич 2260,51 сўм, ўсиш сурати - 11,7%.
Умумий тураржойларда аҳоли учун тариф ҳозирги 6567,04 ўрнига 7335,38 сўмни ташкил қилади.
“Тошиссиққувват” корхонаси маълумотларига кўра, нархлар кўтарилиши энерготашувчилар ва ҳом-ашёлар нархи ўсиши билан боғлиқ.





