1

Нур, мусиқа ва рақс кечаси

ШОУ-БИЗНЕС 17.03.2014, 10:58
Нур, мусиқа ва рақс кечаси

Яқинда “Истиқлол” санъат саройида хонанда Шуҳрат Воҳидовнинг “Нурли кеча” деб номланган яккахон концерти бўлиб ўтди. Бу унинг минглаб мухлислари учун соғиниб кутилган совға бўлди.

“Нурли кеча” ўз номига мос тарзда нурли, мунаввар бир кечага айланиб кетди. Махсус эффектлар ёрдамида концерт зали фусункор қиёфа касб этди. Турли чироқларнинг антиқа тарзда ўчиб ёниши томошабинларни ҳайратга солди.

*Тадбирда рақсларни ўзбек рақс санъатининг энг ёрқин юлдузларидан бири – Рушона Султонова ижро этди.

*Икки кун давомида хонанда Шуҳрат Воҳидов мамлакатимизнинг турли бурчакларидан ташриф буюрган мухлисларига энг сара қўшиқларини тақдим этди.

*Шуҳрат Воҳидов ва Зиёданинг дуэтини томошабинлар олқишлар билан қарши олишди.

*Хонанданинг Озодбек Назарбеков билан куйлаган дуэти концертнинг кутилмаган совғаси бўлди.

*Хонанда янги қўшиқлари билан бир қаторда илгари куйлаган, мухлислар қалбидан жой олган ижод намуналари, шунингдек жаҳон мусиқасининг бир қатор машҳур дурдоналарини ҳам куйлади.

*Нурлар декорациясининг бир қисми бўлган  йирик экранларда у ёки бу композициялар намойиш этиб борилди. Тўрт ўлчамдаги кенгликда намойиш этилган ушбу дастур барчани хушнуд этган бўлиши шубҳасиз.

*“Санам” фольклор этнографик жамоасидаги миллий рақслар ҳам кечага ўзгача тароват бахш этди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1