АсосийJamiyat

Малайзиянинг йўқолган лайнерини излашга Ўзбекистон ҳам кўмак беради

Малайзия ТИВ Ўзбекистон ва яна 22 давлатдан Malaysia Airlines авиакомпаниясининг MH370 рейсини амалга ошираётганда йўқолган Боинг-777-200 лайнерини қидиришга кўмаклашишини сўради.

Интерфакс хабарига кўра, мамлакат Мудофаа вазири Хишамуддин Хусайн самолётнинг йўқолишига кимларнингдир ёвуз ниятлари сабаб бўлганини айтган.

Ҳозирда 8 март куни йўқолган лайнерни қидириш ишларида иштирок этаётган мамлакатлар сони 14 дан 25 тагача ўсди. Улар орасида - Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Покистон, Бангладеш, Ҳиндистон, Хитой, Мьянма, Лаос, Вьетнам, Таиланд, Индонезия ва Австралия бор, дея таъкидлайди Мудофаа вазири.

    Бошқа янгиликлар