АсосийDunyo

ПРЕЗИДЕНТЛИККА ДАЪВОГАР КСЕНИЯ СОБЧАК ЭФИРДА ОДДИЙ САВОЛГА ЖАВОБ БЕРА ОЛМАДИ

'ПРЕЗИДЕНТЛИККА ДАЪВОГАР КСЕНИЯ СОБЧАК ЭФИРДА ОДДИЙ САВОЛГА ЖАВОБ БЕРА ОЛМАДИ 'ning rasmi

“Халқ сўзи” нашрининг ёзишича, 2018 йилнинг март ойида Россия Федерациясида ўтказиладиган Президентлик сайловида номзодини илгари сураётган телебошловчи Ксения Собчак эфир вақтида оддий саволга жавоб қайтаролмай, мулзам бўлиб қолди.

“Биринчи канал”да эфирга узатиладиган “Время покажет” (“Вақт кўрсатади”) номли теледастурга меҳмон сифатида чақирилган К. Собчак россияликлар учун тўланадиган пенсия ва ёрдам пуллари камлиги ҳақида сўз юритган.

Шунда бошловчи ундан ҳозир метронинг йўлкираси қанчалигини сўрайди.

Президентликка номзод жавоб бериш ўрнига бошловчидан бошқа саволи бўлса беришини илтимос қилган. Ва олдинроқ шунга ўхшаш, яъни ноннинг қанча туриши ҳақидаги саволга жавоб берганини айтади.

    Бошқа янгиликлар