15 март куни мамлакатимиз бўйлаб ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашарида 12 миллиондан ортиқ аҳоли иштирок этди. Бу ҳақда “Маҳалла” хайрия жамғармаси маълумот берди.
Ҳашарчилар томонидан 28 минг гектар майдон ободонлаштирилди, 19 минг километр ариқ-зовурлар тозаланди, табаррук қадамжолар ва қабристонларни ободонлаштирилди, дарахтлар оқланиб, ахлатлар тозаланди.
Ҳашар доирасида 9 миллион мевали кўчатлар ва 7 миллион манзарали дарахтлар экилди, шунингдек, 10 миллион туп гул ўтказилди.
Хайрия ҳашари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 мартдаги фармойишига мувофиқ жорий йилнинг март-апрель ойларида мамлакатимизда эълон қилинган Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги доирасида ўтказилди.