1

Хитойлик фермер ўзи учун вертолёт ясади(ФОТО)

ДУНЁ 18.03.2014, 14:15
Хитойлик фермер ўзи учун вертолёт ясади(ФОТО)

Ўзи учун вертолёт ясаётганини кўрган хитойликнинг дўстлари бу темир ҳеч қачон учмаслигини айтишган эди. Бироқ 52 ёшли фермер дўстларига ўз қобилиятини намойиш этиш учун ҳам бу иш билан жиддий шуғулланди ҳамда вертолёт ясашни оҳирига етказди, дея хабар бермоқда The Daily Mail нашри.

Ли Хоушенг вертолётни ўтган йили Ганьчжоу провинциясидаги уйида йиға бошлади. У вертолёт учун қишлоқ хўжалиги мотоцикли двигателидан фойдаланди. Фермернинг учар аппарати зангламас темирдан ясалган. Шунингдек, вертолётга тезлаткич, улагич ҳамда жойстик ўрнатилган.

Вертолёт синовдан ўтказилганда унинг ердан 40 см баландликка кўтарила олиши маълум бўлди.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1