1

АНДИЖОНДА УЛFАЯЁТГАН ЕТТИ ПАҲЛАВОН

Рекорд 13.12.2017, 18:00
АНДИЖОНДА УЛFАЯЁТГАН  ЕТТИ ПАҲЛАВОН

Андижон вилоятининг Шаҳрихон тумани Тумор маҳалласида истиқомат қилувчи Қорабоевларнинг Машҳурбек, Самандар, Искандар ва Мансурбек исмли тўрт нафар фарзандлари бор эди. Аллоҳ бу оилага яна бир бор ота-она бўлиш имконини берди. Аммо бу сафар улар бир эмас, икки эмас, нақд уч нафар фарзандли бўлишди! Тағин яна уч паҳлавон. Берган неъматидан боши кўкка етган Қорабоевлар эгизакларга яхши ниятлар билан Ислом, Карим ва Абдуғани деб исм қўйишди...

Айни пайтда болакайлар соғлом ва яхши улғайишмоқда. Уларга туман тиббиёт бирлашмаси томонидан алоҳида оила шифокори ва ҳамшира ажратилган бўлиб, чақалоқлар доимий назоратда. Шифокорлар мунтазам равишда чақалоқларнинг ҳар томонлама соғ-саломат улғайишлари учун кўрикдан ўтказиб туришади.

— Шифокорлар ҳам ҳар куни хабар олишади, — дейди миннатдор бўлиб қаҳрамон она Фотимахон. — Акалари – Машҳурбек, Самандар, Искандар ва Мансурбек­лар ҳам дарсдан бўш вақтларида уч бешикни тебратиб, уй юмушларимга ёрдам беришяпти. Минг шукрки, фарзандларим обод ва озод юртда дунёга келди. Насиб қилса, етти ўғлимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов орзу қилганидек алпқомат, ватан келажагига ўз ҳиссасини қўшадиган илм ва ҳунарда ҳеч кимдан кам бўлмаган инсонлар бўлиб етишишади.

Дарвоқе, эътибор ва ғамхўрлик ҳақида гап борар экан, юртимизнинг Биринчи Президенти таваллуд куни олдидан Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов марҳум юртбошимиз исм-шарифларига атаб исм қўйилган уч чақалоқни йўқлаб борганлигини алоҳида қайд этиш ўринли.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1