АсосийMutolaa

ОНАМ БУ...

'ОНАМ БУ...'ning rasmi


Дарди жаҳон дардидан кўп

Ташвишлари лиммо-лим.

Бир Оҳ демай яшагувчи

Дунёга тенг - Онам бу.

Доим ташвишли юзлар

Кутиб хумор бу кўзлар.

Ҳар дам ўйчан нигоҳлар

Ёлғиз дардим - Онам бу.

Ўзин ўйламай бир дам

Фарзандим дер ҳар гал ҳам

Бир мени қувончим чун

Бахт алмашган - Онам бу.

Ўз соғлиғин ўйламай ҳеч

Мен чун ташвишланади

Гар керак бўлса жони

Фидо этган - Онам бу.

Онажоним чеккан дардга

Арзимайман, биламан.

Мен бу улуғ зот учун

Жонни фидо этгайман.

Бу дунёда бош эгганим,

тиз чўкканим - Онам бу.

Соғинчларим, орзуларим

Сарҳисоби - Онам бу...

Гавҳар ОМОНОВА

    Бошқа янгиликлар