CLICK компаниясининг хабар қилишича, кириб келаётган Янги йил арафасида барча фойдаланувчилари учун уйларидан чиқмасдан туриб исталган пайтда электроқувватга тўловларни амалга ошириш имкони жорий қилинди. Хизматнинг яна бир қулай томони – бу электроқувват бўйича шахсий ҳисобрақамнинг балансини оператив текшириш имкони яратилганидир. Уйга текширувчи келганда ёки ўзингиз учун исталган пайтда ҳисобрақамдаги қолдиқни текшириб олишингиз мумкин.
Шу билан бирга, компания CLICK тизимида мавжуд бўлган “Автотўлов” хизмати ёрдамида эса, фойдаланувчиларимиз исталган суммага ҳар ойнинг исталган кунига электроқувватга тўловларни автоматлаштиришлари ва ўз вақтида тўланишига бутунлай хавотирланмаслиги мумкинлигини яна бир бор эслатмоқда.






