АсосийJamiyat

НАМАНГАНДА ГАЗДАН ЗАҲАРЛАНИШ ОҚИБАТИДА 4 КИШИ ВАФОТ ЭТДИ

'НАМАНГАНДА ГАЗДАН ЗАҲАРЛАНИШ ОҚИБАТИДА 4 КИШИ ВАФОТ ЭТДИ 'ning rasmi

Наманган вилоятида бир неча кун аввал даҳшатли фожеа содир бўлган: тўрт кишидан иборат бир оила газдан заҳарланган, деб ёзади “Repost.uz” нашри. Оила аъзоларининг барча вакиллари вафот этган. Кейинчалик маълум бўлишича, оила ўлимига ҳаво сўргичнинг ишламай қолиши сабаб бўлган.

Содир бўлган воқеа ҳақида қўшнилар икки кун ўтиб, душанба куни хабар топишган. Хабарда айтилишича, аввалроқ ёнғин хавфсизлиги инспектори иситиш мосламалари ва ҳаво сўргичлар ҳолатини текшириш учун келганида, оила вакиллари уни уйга киришига рухсат бермаган. Ҳаво сўргич мосламаси эса майда шох-шаббалар билан тўлиб қолган бўлган.

    Бошқа янгиликлар