1

СТАТИСТИКА ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИДА ЎЗБЕКИСТОНДА БЕНЗИН НАРХИ ОШИШИ САБАБЛАРИНИ АЙТИШДИ

ИҚТИСОДИЁТ 16.12.2017, 11:25
СТАТИСТИКА ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИДА ЎЗБЕКИСТОНДА БЕНЗИН НАРХИ ОШИШИ САБАБЛАРИНИ АЙТИШДИ

14 декабрь куни Ҳалқаро пресс-клубда бўлиб ўтган “Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши: мойилликлар, муаммолар ва истиқболлар” мавзусидаги йиғилишда бензин нархи ошишининг асосий сабаблари айтиб ўтилди.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси бошқармаси раиси Қобил Бердиқуловнинг сўзларига кўра, ушбу сектордаги корҳоналар фаолияти рағбатлантирилмагани сабабли нефть маҳсулотлари, жумладан, бензин ва дизель ёнилғиси танқис бўлиб қолган. Сабаби, зарар миқдорини камайтириш мақсадида нефть қайта ишлаб чиқарувчи заводлар бор кучи билан ишламаган.

“Яқинда, 15 ноябрь куни биз нефть маҳсулотлари нархини кўтардик. Шунга қарамай, агар нефть қайта ишлаш заводлари йилига 5 % қувват билан ишласа, ахолининг бу маҳсулотларга бўлган эхтиёжини беъмалол қондира олади. Бу билан бирга, биз қўшни давлатлардаги бензин нархларини солиштирдик. Агар миллий валютага ўгирсак, Қозоғистонда 1 литр бензин – 3800 сўм, Россияда – 5400 сўм, Тоджикистонда эса – 6300 сўм. Ушбу ахборотларни таҳлил қилсак, нарх ошишии барибир ишлаб чиқарувчилар рағбатлантирилмагани билан боғлиқ бўлиб чиқади”, — деб таъкидлади Қобил Бердиқулов.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1