ЧИЛОНЗОР ТУМАНИДА ҚАЙНСИНГЛИСИГА ТАН-ЖАРОҲАТИ ЕТКАЗГАН ЯНГА СУДЛАНАДИГАН БЎЛДИ

ЖИНОЯТ 16.12.2017, 11:51
ЧИЛОНЗОР ТУМАНИДА  ҚАЙНСИНГЛИСИГА ТАН-ЖАРОҲАТИ ЕТКАЗГАН ЯНГА СУДЛАНАДИГАН БЎЛДИ

Чилонзор туманида ўтказилаётган “Тозалаш-Антитеррор” тадбирида Чилонзор туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан қайнсинглисига тан-жароҳати етказган янга қўлга олинди.

Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

Чилонзор туманида 6 декабрь куни соат 21.00 ларда, Чилонзор М-45-уйда, 1995 й.т., Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳар, Зебинисо кўчасида яшовчи А.С., қайнсинглиси 1995 й.т., Чилонзор М-45-уйда яшовчи А.А.ни уриб, тан-жароҳати етказганлиги аниқланиб, ушланди.

Суд-тиббий экспертизанинг хулосасига кўра, фуқаро А.А. «соғлиғини қисқа муддатга бузилишига олиб келган енгил» тан-жароҳати олган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.С.га нисбатан Чилонзор туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-м. 2-қ.(қасддан баданга енгил шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1