1

ЮНУСОБОД ТУМАНИДА “СПАРК” АВТОМАШИНАСИ ОЛИБ БЕРАМАН ДЕБ, АЛДАБ 26.400.000 СЎМ ПУЛИНИ ОЛГАН ФИРИБГАР ҚЎЛГА ОЛИНДИ

ЖИНОЯТ 16.12.2017, 11:58
ЮНУСОБОД ТУМАНИДА “СПАРК” АВТОМАШИНАСИ ОЛИБ БЕРАМАН ДЕБ, АЛДАБ 26.400.000 СЎМ ПУЛИНИ ОЛГАН ФИРИБГАР ҚЎЛГА ОЛИНДИ

Юнусобод туманида ўтказилаётган “Тозалаш-Антитеррор” тадбирида Юнусобод туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан фирибгарлик жиноятини содир этган шахс қўлга олинди.

Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.

Юнусобод туманида 15 декабрь куни соат 11.25 ларда, Ниёзбек йўли кўчасида, 1985 й.т., Фарғона вилояти, Ёзёвон тумани, А.Термизий кўчасида яшовчи Х.А., 1977 й.т., Ниёзбек йўли кўчасида яшовчи Ш.Ф.га «Спарк» автомашинаси олиб беришни ваъда қилиб, 26.400.000 сўм пулини алдаб олиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланиб, ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Х.А.га нисбатан Юнусобод туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-м. 2-қ. билан жиноят иши қўзғатилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1