​ТОШКЕНТДА ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ИШТИРОКЧИЛАРИ ТОМОНИДАН ЖАМИ 227 ТА ҚОИДАБУЗАРЛИКЛАР АНИҚЛАНДИ

ЖИНОЯТ 16.12.2017, 12:00
​ТОШКЕНТДА ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ИШТИРОКЧИЛАРИ ТОМОНИДАН ЖАМИ 227 ТА ҚОИДАБУЗАРЛИКЛАР АНИҚЛАНДИ

2017 йилнинг 15 декабрь куни, “Тозалаш-Антитеррор” тадбири доирасида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан рейдлар ўтказилди.

Тадбирга жалб қилинган шахсий таркибнинг асосий эътибори жиноятчиликнинг ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек қўпол турдаги йўл ҳаракати қоидабузарликлари, жумладан: маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш, транспорт воситасини ҳужжатларсиз бошқариш ва шу каби бошқа қоидабузарликларини аниқлашга қаратилди.

Ўтказилган рейдлар жараёнида йўл ҳаракати иштирокчилари томонидан жами 227 та қоидабузарликлар аниқланди:

Шулардан:

- маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш – 4 та;

- транспорт воситаларини ҳужжатсиз бошқариш – 3 та;

- светофорнинг тақиқловчи чироғига риоя қилмаслик – 9 та;

- ҳаракат давомида уяли телефондан фойдаланиш – 12 та;

- қорайтирилган ойнали транспорт воситасида ҳаракатланиш– 1 та;

- бўйсунмаслик – 1;

- одам ташиши қоидаларини бузиш – 39 та;

- йўл белгиларига риоя қилмаслик – 47 та;

- ҳавфсизлик камарини тақиш қоидаларига бўйсунмаслик – 70 та;

- бошқа қоидабузарликлар – 41 та.

Жами 9 та транспорт воситалари жарима майдончасига қўйилган.

Ҳозирда ушбу йўналишда тадбирларнинг ўтказилиши давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1