АсосийDunyo

ҲИНДИСТОНЛИК ҲОТАМТОЙ ТАДБИРКОР

'ҲИНДИСТОНЛИК  ҲОТАМТОЙ ТАДБИРКОР'ning rasmi

Дунёда ҳақиқий қўли очиқ раҳбарлар ҳам бор. Масалан, Ҳиндистондаги “H.K. Exports” номли олмос экспорти билан шуғулланувчи компания эгаси бўлганСавжи Дхолакия нафақат ўзининг миллиардлари билан, балки бошқа раҳбарлардан сахийлиги, тантилиги билан тубдан фарқ қилади.

У қўли остидаги ходимларидан ҳеч қачон пулини аямайди, унинг компаниясида ишлаш эса ҳар бир ҳиндистонликнинг орзусига айланган.

Яқинда олмос империяси раҳбари ўзининг энг яхши ходимларига қимматбаҳо совғалар — заргарлик буюмлари, автомобиль ва уй ҳадя этди. Тўғри, аксарият компания раҳбарлари ҳам айрим ходимларига бундай совға улашиши мумкин, аммо Савжи Дхолакия каби уларни ёппасига мукофотлай олмайди.

Савжи Дхолакия уларни атиги бир мартагина мукофотлагани йўқ, у сўнгги бир неча йиллар мобайнида ходимларига 400 та уй, 1260 та машина ҳадя қилди. Бу ҳали ҳаммаси эмас, компания келгуси беш йилликда лавозимидан қатъи назар, барча ходимларини уй ва автомобиль билан таъминлашни режалаштирди.

Ҳиндистонда кенг миқёсда нишонланадиган Дивали байрамида Савжи Дхолакиянинг ходимларига совға улашиши катта тадбирга айланиб кетди. Бу ажойиб кунни унинг ходимлари бир умр унутмайдиган бўлди.

“Бу менинг энг севимли фотосуратларимдан биридир. “H.K. Exports” компания­си ҳар куни ходимларининг юзида шундай табассумни кўриш учун фао­лият олиб боради”, дейди миллиардер.

    Бошқа янгиликлар