Триполи шаҳрининг шарқий қисмидаги Тажура туманида номаълум шахслар томонидан Ливия ички ишлар вазири ўринбосари Бахлюл ас-Сайид ўғрилаб кетилди. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Воқеа сиёсатчининг истеъфога чиқиши тўғрисидаги аризани топширилиши билан 19 март куни кечаси содир бўлди.
Ҳозирча жиноий гуруҳлар ўғриликни бўйниларига олишмаяпти.





