АсосийJamiyat

2013 йилда 303,7 мингта никоҳ ва 24 мингта ажралиш қайд этилди

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг берган маълумотларга кўра, 2013 йилнинг январ-декабрида ФҲДЁ органларида 303,7 мингта никоҳ қайд этилган.

Ажралишлар сони эса 24 мингтани ташкил қилган. Бу эса ҳар минг аҳолига нисбатан 10 та (2012 йилнинг шу даврида – 10 та) никоҳ ва 0,8 та (2012 йилнинг шу даврида – 0,6 та) ажралиш тўғри келди дегани.

Даслабки маълумотларга кўра, 2014 йилнинг 1 январ ҳолатига республикада доимий аҳоли сони 30488,6 минг кишини ташкил қилди ва 2013 йил январ-декабрда 495,1 минг кишига ёки 1,7 фоизга кўпайди.

Шундан, 51 фоиз, яъни 15552,8 минг киши - шаҳар ва 14935,8 минг киши - қишлоқ жойларида истиқомат қилади.

    Бошқа янгиликлар