АсосийJamiyat

ТОШКЕНТ, БУХОРО ВА АНДИЖОН АЭРОПОРТЛАРИ ЁПИБ ҚЎЙИЛДИ

'ТОШКЕНТ, БУХОРО ВА АНДИЖОН АЭРОПОРТЛАРИ ЁПИБ ҚЎЙИЛДИ'ning rasmi

15 декабрдан 16 декабрга ўтар кечаси қуюқ туман тушиши туфайли учиш ва қўнишда кўришнинг ёмонлашганлиги боис Тошкент, Бухоро ва Андижон аэропортлари ёпиб қўйилди. Миллий авиакомпаниянинг 11 рейси заҳира аэродромларига йўл олди.

Айни пайтда Сочи – Тошкент йўналиши бўйича учиб келаётган HY686 ва Нукус – Тошкент йўналиши бўйича келаётган HY54 рейслари захира аэродроми — Самарқанд халқаро аэропортига йўналтирилган. Қолган бир неча рейсларнинг учиб келиши ва Истанбул, Нукус каби шаҳарларга рейсларнинг парвози ҳам кечиктирилган.

Тошкент ва Самарқанд шаҳридаги аэропортлардаги рейсларнинг ҳолатини миллий авиакомпаниянинг онлайн таблоси ёки аэропортларнинг маълумотхонаси орқали билиб олиш мумкин.

«Миллий авиакомпания экипажлари об-ҳаво шароити яхшиланиши ҳамоно рейсларни амалга оширишга тайёр. Пайдо бўлган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва бизни тўғри тушунганингиз учун ташаккур билдирамиз», дейилади МАК хабарида.

    Бошқа янгиликлар