Ягона интерактив давлат хизматлари порталида аҳолининг Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунида белгиланган асосий ҳуқуқларидан бири - фуқароларнинг масъул мансабдор шахслар томонидан қабул қилиниши ҳуқуқини амалга ошириш имконини берувчи хизмат ишга туширилди.
Фойдаланувчилар давлат органи раҳбари қабулига онлайн тарзда ёзилиш имконига эга бўлдилар. Агар фойдаланувчи айнан қайси ташкилот унинг масаласини ҳал этишга масъул эканлиги ҳусусида маълумотга эга бўлмаса унда соҳани танлаш ёки калит сўзни киритиш йўли билан масъул ташкилотни топиш имконияти мавжуд.
Қонунга мувофиқ фуқороларни қабул қилиш ўрнатилган вақт ва саотда амалга оширилади. Қабул қилиш тартиби эса ташкилот раҳбарлари томонидан белгиланади. Шу боисдан Ягона интерактив давлат хизматлари портали фойдаланувчиларга ташкилотда фуқороларни қабул қилиш тартибидан келиб чиқиб қабул қилиш вақтларини таклиф қилади.
Шуни айтиш жоизки янги жорий қилинган ушбу хизмат фойдаланувчилар томонидан Ягона порталда жорий қилиш учун таклиф қилинган хизматлар орасида энг кўп таклиф қилинган хизмат ҳисобланади.
22.03.2014 09:37