​БУХОРОДА ҚАРОВСИЗ ҚОЛДИРИЛГАН ҚЎЙ-ҚЎЗИЛАР “ОВЧИ”ЛАРИ ҚЎЛГА ОЛИНДИ. УЛАР ОРАСИДА АЁЛЛАР ҲАМ БОР

ЖИНОЯТ 18.12.2017, 15:02
​БУХОРОДА  ҚАРОВСИЗ ҚОЛДИРИЛГАН ҚЎЙ-ҚЎЗИЛАР “ОВЧИ”ЛАРИ ҚЎЛГА ОЛИНДИ. УЛАР ОРАСИДА АЁЛЛАР ҲАМ БОР

Ғиждувон туман ИИБга, Жовгари МФЙ, Жовгари қишлоғида яшовчи, Нурали Тилавов Усмонович ариза орқали мурожаат қилиб, 2017 йил 25 ноябрь кунига ўтар кечаси соат 01:00 ларда номаълум шахслар унинг Зафаробод қўрғони, Кўкча МФЙда жойлашган қаровсиз қолдирилган қўрасидан жами баҳоси 4.500.000 сўмлик 15 бош қўйларини яширин равишда ўғирлаб кетганлигини билдирган эди.

Бухоро вилояти ИИБ маълумотига кўра, Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни Навоий вилояти, Кармана тумани, Дўстлик МФЙда яшовчи, 1990 йилда туғилган Наврўзов Зокир Собирович ва унинг жиноий шериклари Кармана тумани, Маликработ МФЙда яшовчи, 1968 йилда туғилган Наврўзова Муҳаббат Йўлдошевна, Навбаҳор тумани, Совунгар МФЙда яшовчи, 1984 йилда туғилган Нуров Завқиддин Алиқулович, Кармана тумпани, Ёшлик МФЙда яшовчи, 1987 йилда туғилган Ҳамроева Гулшан Болтаевна ҳамда Кармана тумани, Сардор МФЙда яшовчи, 1980 йилда туғилган Тўхсонов Жаҳонгир Норпўлотовичлар томонидан содир қилинганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан З.Наврўзов, М.Наврўзова, Ж.Тўхсонов, З.Нуров ва Г.Ҳамроеваларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1