​СУРХОНДАРЁДА ҚИМОРБОЗЛАР УШЛАНДИ

ЖИНОЯТ 18.12.2017, 15:08
​СУРХОНДАРЁДА ҚИМОРБОЗЛАР УШЛАНДИ

Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати маълумотига таяниб, ЎзА мухбири Холмўмин Маматрайимов хабар бермоқда.

Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизматидан бу хабарни эшитдиму, қиморбозлик учун шароит яратиб берган шахс ва қиморбозларга жазо муқаррар эканини билмайдиганлар ҳали ҳам бормикан, деган ўй ўтди хаёлимдан. Афсуски, бор экан.

Масалан, яқинда Музработ тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан туманнинг Янги ҳаёт маҳалласида истиқомат қилувчи Н.Ж. ўзи яшаб турган уйда бунинг учун шароит яратгани фош этилди. Тунги соат 23.00 да ўз уйида бир гуруҳ гумашталари билан пул тикиб қимор ўйнаётганида қўлга тушди. Ўртага тикилган 1 миллион 600 минг сўмдан зиёд пул ва уч пачка карта ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштирилиб, Н.Жга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1