1 АҚШ ДОЛЛАРИ 8100 СЎМДАН ОШДИ

ИҚТИСОДИЁТ 18.12.2017, 16:10
1 АҚШ ДОЛЛАРИ 8100 СЎМДАН ОШДИ

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2017 йил 19 декабрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлар учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.

Унга кўра, доллар курси бир ҳафта илгари, 12 декабрь куни ўрнатилган курсга нисбатан 8,62 сўмга қимматлашди ва бир доллар 8101,62 сўмни ташкил этди. Бир евро курси 3,62 сўмга арзонлаб, 9528,32 сўмга тенг бўлиб турибди. 1 Россия рубли курси эса 1,07 сўмга қимматлашиб, 137,93 сўмга етган.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1