АсосийJamiyat

МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИГА 14 КУНЛИК ТАЪТИЛ БЕРИЛАДИ

'МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИГА 14 КУНЛИК ТАЪТИЛ БЕРИЛАДИ'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигидан маълум қилишларича, Ўзбекистондаги барча умумий таълим мактабларида қишки таътил 28 декабрдан бошланиб, 10 январга қадар давом этади.

2018 йил 11 январь, пайшанба кунидан бошлаб умумий ўрта таълим мактаблари яна ўқувчиларга қучоқларини очади. Умумий таътил кунлари эса дам олиш кунлари билан 14 кун этиб белгиланган.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан умумий ўрта таълим учун қишки таътил 11кундан 14 кунга узайтирилган эди.

    Бошқа янгиликлар