АсосийJamiyat

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ТИЗИМИДА ЯНГИ ТАЙИНЛОВЛАР АМАЛГА ОШИРИЛДИ

'ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ТИЗИМИДА ЯНГИ ТАЙИНЛОВЛАР АМАЛГА ОШИРИЛДИ'ning rasmi

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тизимида бир қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда, «Постда» газетасига асосланиб, Sof.uz хабар бермоқда.

Хабар беришларича, подполковник Рустем Болтаниёзов Қорақалпоғистон ички ишлар вазири ўринбосари — Кадрлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган.

Полковник Муҳаммаджон Отабоев Хоразм вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари — Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган.

Подполковник Мирзохон Зубайдуллаев Самарқанд вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари — Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаган.

Подполковник Эркин Сафаров Бухоро вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари — Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган.

Подполковник Азизхон Саидхўжаев Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари — Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар