АсосийJamiyat

ЁШЛАР ИТТИФОҚИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ҲИНДИСТОНДА

'ЁШЛАР ИТТИФОҚИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ҲИНДИСТОНДА'ning rasmi

Ҳиндистоннинг машҳур университетларидан бири — Жаваҳарлал Неруда Ёшлар иттифоқи делегацияси, Ҳиндистон ёшлар ташкилоти етакчи талабалари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув доирасида Ёшларни қўллаб-қувватлаш умумий дастури (НСС)нинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Қолаверса, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи делегацияси вакиллари ҳам мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда Ўзбекистон тўғрисида ролик тақдимотини намойиш қилишди. Иштирокчилар билан ўзбек ёшлари фаолиятига оид тажрибалар алмашилди.

Шунингдек, делегация аъзолари Ҳинд маҳоратини ривожлантириш марказига ташриф буюришди.

Мазкур марказ ёшларга таълим бериш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича иш олиб боради.

Ҳинд маҳоратини ривожлантириш маркази ўз фаолиятини 2006-йили бошлаган ва шу вақт давомида 3 миллиондан ортиқ ёшларни иш билан таъминлаган.

Марказ вакиллари ўз фаолияти бўйича тақдимот ўтказди ва ўзбекистонлик делегатлар билан тажриба алмашди.

    Бошқа янгиликлар