АсосийSUG'DIYONA

СУЗИШ — ОЗИШГА ЁРДАМ БЕРАДИ

'СУЗИШ — ОЗИШГА ЁРДАМ БЕРАДИ'ning rasmi

Бу — энг хавфсиз, самарали ва фойдали спорт тури. Сузиш нафақат озишга ёрдам беради, балки бутун танани соғломлаштиради. Сув одамни тинчлантиради, целлюлитни йўқотади, тери тонусини ошириб, қон айланиш тизимини яхшилайди, иммунитетни ошириб, бутун танани чиниқтиради. Бу спорт тури айниқса юрак тизимини мустаҳкамлашни истаган, инфаркт ёки инсультга чалинганлар учун ҳам жуда фойдали. Сузиш билан шуғулланишни истовчилар аввалига инструктор ёрдамида сузишни ўрганиб олишлари зарур. Озиш учун эса ҳафтада 3 марта 1 соатдан сузиш машқлари билан шуғулланиш лозим.

  • Сувда узоқ муддат қолиш тавсия қилинмайди, бу буйракларни зўриқтиради.
  • Сувга тушишдан аввал мушакларни бироз қиздириб олиш керак. Акс ҳолда сувга тушгач, томирлар тортишиб қолиши мумкин.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Бошқа янгиликлар