1

Янги нодавлат телеканал иш бошлади

ЖАМИЯТ 25.03.2014, 11:38
Янги нодавлат телеканал иш бошлади

Жиззах вилоятида янги нодавлат Jizzax TV 2 телеканали иш бошлади.

UzDaily нашрининг Жиззах шаҳар ҳокимияти маълумотларига таяниб хабар беришича, янги каналнинг илк эфирлари 21 март куни намойиш этила бошлаган.

Канал муассиси “Бахтиёр-Шахбоз” ишлаб чиқариш фирмаси ҳисобланади. 2014 йилнинг январида канал тест режимида фаолият бошлаган бўлиб, уни ишга тушириш учун 25,56 минг АҚШ доллар қийматидаги телевизион трансмиттерлар ҳарид қилинган.

Ҳозирда канал Баҳмал ва Ғаллаоролдан ташқари Жиззах вилоятининг барча туманларини қамраб олади. Канални шунингдек Сирдарё вилоятининг Жиззах билан чегарадош баъзи ҳудудларда яшовчилар ҳам томоша қилишлари мумкин.

Ҳокимят маълумотларига кўра, Jizzax TV 2 канали асосан тижорий ва кўнгилочар кўрсатувлар, фильм ва концерт дастурларини намойиш этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1