АсосийDunyo

ҒАЛАТИ ТАКСИЧИ

'ҒАЛАТИ ТАКСИЧИ'ning rasmi

"Ёшим 18да, совуқ қиш оқшомларидан бирида уйга шошилиб, тўхтаб турган таксилардан бирига ўтирдим. Ҳайдовчининг олдидаги ўриндиққа ўтирганимда, орқада яна икки нафар йигит ўтирганига кўзим тушди. Улар қаерга кетаётганимни сўрашди, манзилимни эшитиб, “биз ҳам шу ёққа кетяпмиз, йўлимиз бир экан”, деб жавоб беришди. Ёнимда пулим камлиги учун уларнинг мен борадиган жойга кетаётганликларидан хурсанд бўлдим. Йўлкирани бўлиб тўлаймиз, деб ўйладим. Такси мени керакли жойга олиб келганда, улар таксидан тушишди. Мен ҳам энди ўрнимдан қўзғалган эдим, таксичи қўлимдан маҳкам ушлаб, яна жойимга ўтқазди ва газни босиб, машинани олдинга ҳайдади. Қўрққанимдан қичқириб юбордим. Аммо таксичи бироз йўл юргач, яна орқага қайтди. Тушмоқчи бўлган жойимга келганда нотаниш йигитлар кетиб бўлганди. Мен шундан кейингина таксичи мени номаълум йигитларнинг ҳужумидан асраб қолганлигини тушундим. Унинг айтишича, йигитларнинг ўзини тутиши уни шубҳалантирган экан".

    Бошқа янгиликлар