1

7 КУНЛИК НАБИРАСИНИ 1000 АҚШ ДОЛЛАРИГА СОТИШГА УРИНГАН АЁЛ ҚЎЛГА ОЛИНДИ

ЖИНОЯТ 21.12.2017, 15:25
7 КУНЛИК НАБИРАСИНИ 1000 АҚШ ДОЛЛАРИГА СОТИШГА УРИНГАН АЁЛ ҚЎЛГА ОЛИНДИ

2017 йилнинг 22 август куни Тошкент шаҳар Олмазор тумани Фаробий кўчасида жойлашган ошхона олдидаги автотураргоҳда Ш.С. қизи З.Ж. билан тил бириктириб, З.Ж.нинг жорий йил 16 август куни туғилган фарзандини 1 минг АҚШ долларига сотаётган вақтда ички ишлар идоралари ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда Asr.uz хабар берди.

Аниқланишича, З.Ж. 2014 йил Бухоро вилояти Fиждувон туманидан Тошкент шаҳрига келиб, ишга жойлашади. 2016 йил октябрь ойида таниш йигитдан ҳомиладор бўлиб қолади. Қариндош-уруғ, маҳалла-кўй олдида номусга қолишдан қўрқиб, бола туғилгач, онаси Ш.С. билан ўзаро келишган ҳолда уни сотишга ҳаракат қилади.

Жиноят ишлари бўйича Олмазор тумани судида ўтказилган очиқ суд мажлисида мазкур жиноий иш кўриб чиқилди.

Судланувчи З.Ж. айбига тўлиқ иқрор бўлди. Адашганини, қилган ишидан пушаймонлигини билдирди. Фарзандини унга қайтариб беришни илтимос қилди, ўзи тарбиялаб, вояга етказишини айтди.

Суд ҳукмига биноан судланувчилар З.Ж. ва Ш.С. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддасига асосан икки йил синов муддати билан озодликка чиқарилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1