25 мартдан бошлаб “UZPAYNET” компанияси куйидаги хизматлар учун тўловларни қабул қилиш қайта йўлга кўйилганлигини маълум килади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча «Ўзбектелеком» АК филиаллари абонентларидан шаҳар телефон тармоқлари хизматлари (уй телефони) учун ҳамда «Ўзбектелеком» АКнинг «Biznesni Rivojlantirish Markazi» филиали абонентларидан “UZONLINE” интернет хизмати учун тўловлар қабул этиш яна бошланади.
Эслатиб ўтамиз, 19 мартдан UZPAYNET орқали амалга ошириладиган тўловлар вақтида тўловчилардан олинадиган коммиссиялар бекор қилинди. Шу муносабат билан, айрим хизматлар учун тўловларни қабул қилиш, жумладан, шаҳар телефон тармоқлари, интернет провайдерлари, телевидение хизматлари вақтинчалик тўхтатилиб турилган эди.





