АсосийJamiyat

Ўзбекистонда болалар учун янги суғурта хизматлари жорий этилди

Соғлом бола йили муносабати билан “Ўзбекинвест”экспорт-импорт миллий суғурта компанияси  учта янги “Соғлом бола”, “Она ва бола” ва “Ғамхўр ота-она” суғурта маҳсулотларини жорий этди.

Podrobno.uz нашрининг хабар беришича“Соғлом бола” маҳсулоти 3-14 ёшгача бўлган болалар учун юқумли касалликлардан суғурта ҳимоясини тақдим этади.

“Она ва бола” маҳсулоти она ва боланинг 5 кундан ортиқ касалхона ҳаражатларини қоплашга мўлжалланган.

“Ғамхўр ота-она” эса 4 дан 14 ёшгача бўлган болаларни бахтсиз ҳодисалардан ҳимоя қилишга мўлжалланган. Асосан ушбу маҳсулот спорт секцияларида шуғулланадиган болалар учун мўлжалланган. Ушбу маҳсулотларни амалга ошириш ишлари суғурта Маркази, ҳудудий филиаллар ва Компаниянинг суғурта бўлимлари орқали амалга оширилади.

    Бошқа янгиликлар