24−29 декабрь кунлари Тошкент билан Термиз, Урганч ва Нукус ўртасида қўшимча поезд рейслари ҳаракат қилади. Бу ҳақда “Gazeta.uz” хабар бермоқда.
«Ўзтемирйўлйўловчи» компанияси янги йил кунларида қўшимча поезд рейслари жорий этилгани тўғрисида хабар қилди.
№580. 24, 26 ва 28 декабрь. Тошкент-Термиз (қайтиш — в 21:00)
№579. 25, 27 и 29 декабрь. Термез-Тошкент (15:09)
№556. 24, 26 ва 28 декабрь. Тошкент-Урганч (14:40)
№555. 25, 27 ва 29 декабрь. Урганч-Тошкент (11:00)
№554. 24, 26 ва 28 декабрь. Тошкент-Нукус (14:40)
№553. 25, 27 ва 29 декабрь. Нукус-Тошкент (08:48)
Эслатиб ўтамиз, 28 декабрдан 10 январгача Ўзбекистон ўрта махсус ва олий таълим муассасалари ўқувчи-талабалари учун ички рейсларда чипталарга 50 фоиз миқдорида чегирма жорий этилган. Имтиёз тезюрар Afrosiyob поезди ва «Ўзбекистон темир йўллари"га тааллуқли бўлмаган халқаро поездларга тегишли эмас.






