Ўзбекистонга Ҳалқаро велопойгачилар иттифоқи (UCI) президенти Давид Лаппартьен ва Осиё велоспорт конфедерацияси (АСС) президенти Усама Ахмад Абдуллох ал-Шараф ташриф буюришди.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон спорт қўмитаси вакиллари билан бўлиб ўтган ушравушда велоспортчиларни жаҳон ареналарида муносиб иштирок этишлари учун шароитлар яратиш ва Ўзбекистонда нуфузли ҳалқаро мусобақаларни ўтказиш бўйича шартномалар имзоланган, деб ҳабар қилади UzbekistanToday.
2018 йилги Осиё кубоги ва 2019 йилги шоссе дисциплинаси бўйича Осиё чемпионатини Тошкент велотрекида ўтказиш, олимпия дастурига киритилган “ВМХ” ва “маунтинбайк” дисциплиналари бўйича спортчи ва мураббийлар малакасини ошириш учун Тошкент вилоятида спортмкомплекс (велодром) қуришга қўмаклашиш, шунингдек, давлат раҳбари қарорига мувофиқ барпо этиладиган “Чорвоқ” эркин туристик зонасида Tour de Charwak Lake ҳалқаро мусобақасини ўтказиш бўйича фикрлар алмашилган.






