АсосийJamiyat

ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАНАДИ

'ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАНАДИ'ning rasmi

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида диний мавзуга алоҳида эътибор қаратди.

АҚШдаги «Тhe Washington Times» газетасида чоп этилган Л.Тод Вуднинг «Ўзбекистон диний бағрикенглик қарор топган юрт» сарлавҳали мақоласида ислом динининг моҳиятини тушуниш учун Ўзбекистонга бориш керак деган эди. Бу фикрда ҳар томонлама асос бор! Чунки истиқлол сабаб юртимизда дунёвий ва диний илмларни ўрганиш, уларнинг мазмун-моҳиятини янада тадқиқ этишга кенг имкониятлар очилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш, динимиз тарихи, улуғ алломалар ва азиз-авлиёларимиз меросини ўрганиш ҳамда тарғиб этишга алоҳида аҳамият қаратмоқда. Ҳадисшунос аллома Исо Термизийнинг Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги мангу оромгоҳида илмий марказ барпо этилгани, Бухорода Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратларининг қадамжолари, Тошкентда Имом Термизий номидаги масжид ва Сузук ота мақбараси каби қадамжоларга бўлган эътибор ислом динининг асл моҳияти – эзгулик, фақат эзгулик эканидан далолатдир.

Давлатимиз раҳбари ўз Мурожаатномасида буюк алломаларимиз ёдгорлик мажмуалари қошида ҳадисшунослик, мусулмон ҳуқуқшунослиги, тасаввуф, калом ва ақида илми каби диний-маърифий йўналишларни ўрганиш бўйича мактаблар ташкил этилганини таъкидлади. Мазкур фаолиятини бошлаган мактаблар ўрта асрларда етишиб чиққан минглаб олиму уламолар, мутафаккир ва шоирлар, авлиёлар қолдирган илмий ва диний меросни ўрганишга хизмат қилади.

    Бошқа янгиликлар