Мана тўрт йилдирки «Нестле Ўзбекистон» компанияси глобал миқёсда 1992 йили БМТ томонидан таъсис этилган Бутунжаҳон Сув Кунини кенг нишонламоқда. Ҳар йили 22 март Бутунжаҳон Сув Куни сифатида кўплаб мамлакатларда тантана қилинади. Сув - НЕСТЛЕ компанияси фаолиятининг учта муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Бу орқали компания ўз акциядорлари ва ҳалқаро ҳамжамият учун қимматбаҳо қадриятлар яратишга ва сув заҳираларини тежашга чақиради.
Ҳар йили «Бутунжаҳон Сув Куни»нинг шиори этиб турли долзарб мавзулар танланади. Шу тариқа инсонларнинг эътибори сайёрамизнинг энг қимматбаҳо табиий заҳираси, яъни сувга ва унинг инсон саломталиги ҳамда экологиядаги беқиёс ўрнига яна бир бор қаратилади. 2014 йил «Бутунжаҳон Сув Куни»нинг мавзуси - «Сув ва энергия». Сув ва энергия ўзаро боғлиқдир. Энергияни ишлаб чиқариш ва узатишда сув заҳираларидан фойдаланилади. Бу, айниқса, ядровий, термал ва гидроэнергия соҳалари учун ута муҳим омилдир. Шу билан бир қаторда, халқаро миқёсда ишлаб чиқариладиган энергиянинг 8%га яқини сувни тортиб олиш, тозалаш ва ундан фойдаланиш учун қўлланиладиган жараёнларда ишлатилади.
Бу йилги «Бутунжаҳон Сув Куни» ҳам сув ва энергияни тежаш учун нималарга эътибор қаратиш кераклигини илгари сурмоқда. «Нестле» компаниясининг бутун дунё бўйлаб жойлашган фабрикалари ходимлари келажак авлод учун сув ва энергияни қай тарзда сақлаб қолишга қаратилган чора тадбирлар ҳақида сўзлаб беришни мақсад қилиб қўйганлар. Бу чора тадбилар жуда оддий ва тушунарлидир. Улар фақат қўлланила бошланса кифоя!
«Бутунжаҳон Сув Куни» доирасида «Нестле Ўзбекистон» компаниясининг Тошкент ва Намангандаги заводларига мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари, ҳамда Ўзбекистоннинг етакчи ОАВ вакиллари таклиф этилдидлар. Барча меҳмонлар завод бўйлаб анънавий сайёҳатда иштирок этдилар. Завод бўйлаб тур чоғида меҳмонлар сув ишлаб чиқаришнинг технологик жараёни билан яқиндан танишишга муяссар бўлдилар. Шундан сўнг пресс-сайёҳат иштирокчилари тадбирга маҳсус таклиф этилган болалар шифокори томонидан тоза ва сифатли ичимлик сувининг таркиби ва унинг инсон саломатлиги учун фойдали жиҳатлари ҳақида тайёрлаган маърузасини тингладилар. Шифокор ота-оналар ва ОАВ вакиллари томонидан йўналтирилган саволларга жавоб берди. Тадбир сўнгида болалар учун қизиқарли танловлар ва ўйинлар уюштирилди. Тоза ичимлик сувини истеъмол қилиш аҳамияти ва сувни тежаш каби билимлар тўпламини ўзида акс эттирган танлов ва ўйинлар иштирокчиларга манзур келди.
Филипп Горбунов, «Нестле Ўзбекистон» Бош Директори: «Ҳар йили «Бутунжаҳон Сув Куни» 15 000 нафар мактаб ўқувчиси жалб қилинган тарзда дунёнинг 30та мамлакатида қўллаб-қувватланади. Шуни мамнуният билан таъкидламоқчиманки, «Нестле Ўзбекистон» компанияси ҳам тўрт йил давомида ушбу глобал ҳаракатнинг ажралмас бир қисми сифатида намоён бўлиб келмоқда. 2014 йил Ўзбекистонда «Соғлом бола йили» деб эълон қилингани эса бугунги байрамнинг долзарб аҳамиятини янада яққолроқ ифода этишга кўмак беради».
Марко Сеттембри, Nestlé Waters Президенти: «Сув – муҳим ва қимматбаҳо заҳира. Сув ресурсларини сақлаш борасидаги глобал масъулиятимиз, шунингдек кундалик гидратация тушунчасининг аҳамиятларини тарғиб этиш билан бир қаторда Nestlé Waters нинг яна бир муҳим вазифларидан бири бу аҳолида тоза ичимлик сувига нисбатан тежамкорлик ҳиссини шакллантириш ва уни кучайтиришдир. Ходимларимизнинг ушбу йўналишдаги фаол иштироки сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш маданиятини шакллантиришга қўшган сезиларли ҳиссасидир».
«Нестле» ва Project WET ҳамкорликда яратган ўқув дастурлари доирасида байрам куни «Нестле»нинг дунё бўйлаб жойлашган фабрикаларига 8-12 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари учун қизиқарли тарздаги ўйинлар ва танловлар ташкиллаштирилади. Болаларга чучук сувни тежаш қоида ва асослари, тана гидратацияси ва гигиена ҳақидаги маълумотларни содда ва равон тарзда етказиш учун эса 500 нафардан ортиқ ходим жалб қилиниши кўзда тутилган.





