АсосийDunyo

Лондон аэропортида Швейцария самолётининг двигатели портлаб кетди

Швейцариянинг Swiss авиакомпаниясига қарашли йўловчи самолёти парвоздан аввал Лондон-Сити аэропортида портлаб кетди, дея хабар беради "Интерфакс".

Воқеа оқибатида уч киши жароҳатланди. Женевага рейс амалга ошириши керак бўлган ҳаво кемаси бортида 74 йўловчи ва тўрт экипаж аъзоси бўлган. Уч нафар йўловчи касалхонага ёткизилди, учиш йўлаги тахминан бир соатга беркитилди.

Ҳозирда Британия транспорт вазирлиги қошида жойлашган авиация ҳодисаларини текшириш хизмати ҳалокат сабабларини ўрганмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар