♈️Ҳамал
Ҳафтанинг биринчи ярмида ички сезгингиз кўп бора белги беради, сергак бўлинг. Ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишда иккилансангиз, шошилманг. Бафуржа ўйлаб олиш учун ҳали фурсат бор. Жума ва шанба кунлари молиявий ҳолатингиз яхшиланади. Байрам олди мукофотлар кутяпти сизни! Ишингиз ҳар доимгидек кўп, аммо Янги йилга яқин барчасини режа билан ҳал этишга ҳаракат қилинг. Байрам кунларини оила даврасида ўтказинг.
♉️Савр
Йил охирига келиб юмушларингиз ҳар қачонгидан-да кўпаяди. Тоқатсизлана бошлайсиз, асабларингиз чарчаши мумкин. Аммо бу вақтинчалик ҳолат. Кундалик ташвишлардан вақт орттириб, дўкон айланинг. Байрам учун яқинларингизга совға-салом олинг. Кайфиятингиз кўтарилади, ишдаги муаммолардан ҳам чалғийсиз. Ҳафта охирларида бош оғриқлари безовта қилиши мумкин. Тобингиз бўлмаса, ўзингизни кўпам уринтираверманг. Артериал қон босимининг кўтарилиш хавфи бор.
♊️Жавзо
Ҳамённинг пўстагини қоқиш учун энг маъқул кунлар — сешанба ва пайшанбадир. Каттароқ харидларни айни шу кунларга мўлжал қилаверинг. Боши очиқ «жавзо»лар янги йил олди ўз бахтларини учратишлари башорат қилинмоқда. Мунажжимлар рост сўзлашдими ёки йўқ, диққат қилсангиз, билиб оласиз. Оилали бурж вакилларининг муносабатларида эса «музлик даври»га чек қўйиш фурсати етди. Байрам баҳона эски гиналарни унутиб, жуфтингиз билан ярашиб олинг. Фарзандларингиз саломатлигини кўздан қочирманг.
♋️Саратон
Келаётган ҳафтада ҳамкасбларингизнинг сиздан умидлари катта. Корхона (ташкилот) учун муҳим қарорни қабул қиларсиз ёки анчадан буён ҳал этилиши лозим бўлган муаммонинг чораси топилар. Нима бўлганида ҳам бошланаётган ҳафтада барчанинг диққат-эътибори сизга қаратилади. Мунажжимларнинг таъбирича, байрамга қадар ўзингиздаги комплекслардан халос бўлишингиз лозим. Янги йилни кўтаринки кайфиятда ва янги режалар билан қарши олсангиз, йил унумли ва ҳайрли ўтади.
♌️Асад
Бошланаётган ҳафтада эски йилнинг ҳал этилмаган муаммоларини кўриб чиқинг. Имконини тополсангиз, чорасини кўринг. Иш масаласида янги лойиҳаларга шошилманг. Режаларингизни янги йилнинг биринчи ойига қолдирганингиз маъқул. Ҳафта ўрталарига келиб, қўл ва оёқларда оғриқ безовта қилади. Уйқусизликка чалинишингиз эҳтимоли бор. Вақт топиб, шифокор кўригидан ўтинг. Эр-хотин муносабатларида ҳаммаси рисоладагидек. Янги йилда оилангиз сафи кенгайиши мумкин. Ҳозирча яхши хабарлар илинжида ниятни яхши қилаверинг.
♏️Сунбула
Душанбадан пайшанбага қадар атрофингиздаги инсонларга эътиборли бўлинг. Йил якунида кайфиятингизни бузишларига йўл қўйманг. Қарз олди-бердисидан узоқроқ юринг. Молиявий масалаларда ҳеч кимнинг ўртасига тушманг. Хонадонингизда байрам кайфиятини пайдо қилинг. Яқинларингиз учун совғалар ҳозирланг. Албатта, ўзингизни ҳам унутиб қўйманг. Янги йил баҳонасида соч турмагингиз, пардоз-андозингизни янгилаб олинг. Шу баҳона янгича образга эга бўлиб оласиз.
♎️Мезон
Бу ҳафта пул билан боғлиқ масалаларни ҳал этинг. Кимдандир қарз олган бўлсангиз, имкон қадар уни қайтаринг. Ҳатто ярмини беролсангиз ҳам анча хотиржам тортасиз. Йил бўйи стрессли вазиятлар кўп тўқнаш келдингиз. Байрам олди кунлари асабларингизга дам беринг-да, ташвишларни унутишга ҳаракат қилинг. Турмуш ўртоғингиз билан муносабатларингизда янги саҳифани очиш фурсати етди. Янги йил бунинг учун яхши баҳона. Фойдаланиб қолинг.
♍️Ақраб
Йил бўйи тиним билмай меҳнат қилдингиз. Соғлигингизни ўйламай қўйганингизга ҳам анча бўлди. Етар, бас! Янги йилга шу ҳолингизча кириб борманг. Топган даромадингизнинг бир қисмини жамғармангизга қўшинг-у, қолганини ўзингизга сарфланг. Янги либослар харид қилинг, керакли нарса-буюмларни ҳам кўздан қочирманг. Яқинларингиз сизни тамоман бошқа қиёфада кўриб, хурсанд бўлишади. Фарзандларингизга кўпроқ вақт ажратинг. Улар сизнинг меҳр-муҳаббатингизга ташналар.
♐️Қавс
Ишдаги масалаларни ҳал этишда сира ҳам иккиланманг. Таваккалчилик характерингизга хос аслида, бироқ шу кунларда негадир хаёлингиз паришон бўлиб қолган. Йил мобайнида кимнидир ранжитган бўлсангиз, муносабатларингизни тиклаб олинг. Янги йил баҳонасида анчадан бери кўришмаган дўстларингиз билан учрашинг. Оила аъзоларингиз учун совға олиш эсдан чиқмасин.
♑️Жадий
Йил поёнига етаётганида иш масаласида ҳамкорлик таклифлари бўлади. Рад этишга шошилманг. Аммо дарров рози ҳам бўлманг. Ўйлаб кўриш учун вақт олинг-да, янги йилдан сўнг янги режаларни кўриб чиқинг. Келаётган ҳафтада харажатингиз кўпаяди. Аввал каттароқ харидларни бажаринг-да, сўнг кичикроқларига эътибор қилинг. Жума ва шанба кунлари жуфтингиз билан зиддият келиб чиқиши мумкин. Муроса қилинг. Ахир байрамни хафагарчилик билан кутиб олмайсиз-ку.
♒️Далв
Бошланаётган ҳафтада югур-югурларингиз камаяди. Ваниҳоят оёқни узатиб дам олишингиз мумкин. Боши очиқ «далв»лар янги йилда оила қуриш ҳақида жиддий қарор қабул қилишлари лозим. Оилали бурж вакилларига эса яхши хабарларимиз бор — 2018 йил саёҳатга чиқишингиз кутилмоқда. Ҳафта ўрталарида пулингизни тежаб ишлатинг. Зарур бўлмаган нарса-буюмларни харид қилманг. Соғлигингизда безовталик пайдо бўлса, дарров чорасини кўринг. Шамоллаш, тумов ва томоқ оғриқларини оёқда ўтказиб юборманг.
♓️Ҳут
Декабрнинг сўнгги кунларида дўст-дугоналар билан учрашувингиз кўпайиб қолади. Ҳеч биридан қолиб кетманг, демасак-да, ҳарқалай имконини топиб борганингиз маъқул. Байрам олди кунлари оила аъзоларингизга эътиборли бўлинг. Арзимас ҳолатларни дея бир-бирингизнинг дилингизни ҳуфтон қилманг. Фарзандларингиз сиздан байрам совғасини кутишмоқда. Қимматбаҳо харидлар шартмас, ширинликлар ҳатто байрам кайфиятини берувчи пишириқлар ҳам уларни хурсанд қилади.






