Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида 20 декабрь куни Қоратепа қишлоғида яшовчи, 1962 йилда туғилган. Ў.М. ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу йил 14 декабрь соат 20.00ларда номаълум шахслар шу қишлоқ ҳудудидаги дала майдонида қаровсиз қолдирилган 3 бош қорамолини ўғирлаб кетганликларини маълум қилган.
Кўрилган чоралар натижасида, ушбу жиноятни Қоратепа қишлоғида яшовчи 1993 йилда туғилган Ш.Б. ва шу қишлоқда яшовчи 1986 йилда туғилган Д.Қ лар содир этганликлари аниқланиб ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






