Россиянинг Липецк вилоятидаги Добров туманида салонида 29 киши бўлган автобус автоҳалокатга учради, деб хабар берди Тvzvezda.ru нашри.
Автобус йўлдан чиқиб кетиб, автотрасса четидаги ариққа қулаган. Оқибатда 9 киши жароҳат олган. Жабрланганлар орасида 15, 7 ва 1 ёшли болалар бор. Дастлабки маълумотларга кўра, 57 ёшли автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотганлиги туфайли йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган.






